Мората: "Испания рақибларини боридан ёмонроқ кўринишга мажбур қилади"

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2017, 15:16
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Альваро Мората Коста-Рикага қарши кечган ўртоқлик учрашуви (5:0) ҳақида фикр билдирди.

"Сўнгги вақтларда рақибларни боридан кўра ёмонроқ кўринишга мажбур қиляпмиз. Италия билан ажойиб ўйин ўтказдик, Коста-Рика билан ҳам шундай бўлди. Жамоамиз ўз ўйинини намойиш этиши жуда яхши" - дейди Мората.

14 ноябрь куни Испания терма жамоаси Санкт-Петербургда Россияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Espana

Сўнгги янгиликлар

Барча ›