Мората энг кучли 3 ҳимоячи кимлигини айтди

Mirjalol Normatov
19 апр 2020, 18:29
"Атлетико" ҳужумчиси Альваро Мората ўзи қарши ўйнаган энг кучли ҳимоячилар кимлигини айтди.

"Билмадим, балки атайдандир, аммо Кьеллини ҳар ўйинда мени ёпиб ташлайди. Серхио Рамос эса жуда ҳам қаттиқ ўйнайди. Ван Дейк эса тоғ каби жуда ҳам гавдали, ўтиш жуда қийин", - деди Мората.

Ушбу мавсумда 27 ёшли Мората "Атлетико" таркибида 32 ўйинда қатнашиб 12 гол урди. У фаолияти давомида "Реал", "Ювентус" ва "Челси" каби жамоалар таркибида ҳам ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›