"Монако"га янги бош мураббий тайинланди

Sherzod Nurmatov
5 июл 2023, 20:08
Монегасклар янги мураббийга эга бўлди.

"Монако" расмий сайти орқали Ади Хюттер бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Томонлар 2025 йилнинг июнига қадар шартнома имзолашди.

Австриялик мутахассис Филипп Клеманни алмаштирди. Монегасклар ўтган мавсум унинг қўл остида  Лига 1'да 6-ўринни эгаллашди.

Хюттернинг сўнгги клуби Мёнхенгладбахнинг "Боруссия"си бўлиб, жамоани ўтган мавсум охирида тарк этганди. Бунгача мутахассис "Айнтрахт", "Зальцбург", "Янг Бойз", "Гредиг" ва "Альтах"ни бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: asmonaco.com