“Монако” яна мураббийни алмаштириши мумкин

17 сен 2019, 08:05
Клуб жорий мавсумни ҳам омадсиз бошлади.

“Монако” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Леонарду Жардимни ишдан бўшатишга тайёр. Раҳбарият жамоанинг Лига 1 даги иштирокидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. “Монако” Жардимнинг ўрнига италиялик Лучано Спаллетти номзодини кўриб чиқмоқда. Спаллетти “Интер”ни тарк этгандан бери ишсиз юрибди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Жардим Тьерри Анри ўрнига келганди ва клубни Лига 2 га тушиб кетишдан сақлаб қолганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Calciomercato