"Монако" сўнгги 50 йилдаги энг ёмон натижасини кўрсатмоқда

Aziz Tukhtamuradov
4 ноя 2018, 14:50
Кеча "Монако" Франция чемпионати доирасида ўз майдонида "Реймс"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Монаколиклар бу орқали ғалабасиз ўйинлар сонини 14 тага етказишди. Бу клубнинг сўнгги 50 йиллик тарихидаги энг ёмон сериясидир.

1968 йилнинг сентябридан 1969 йилнинг январигача Монако 16 та ўйин давомида ғалаба қозона олмаганди.

Жамоа ушбу мавсумда расмий ўйинлардаги ҳозирча ягона бўлиб турган ғалабасини 11 августда "Нант"га қарши ўйинда қайд этганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: OptaJean

Сўнгги янгиликлар

Барча ›