"Монако" Фабрегаснинг шахсан ўзига 10 млн. евро тўлайди
Aslanov Jasurbek
2 янв 2019, 16:10
"Монако" ва "Челси" ярим ҳимоячи Сеск Фабрегаснинг трансфери борасида келишиб олди.
Монегасклар раҳбарияти футболчига молиявий жиҳатдан жуда яхши битим таклиф қилди.
Фабрегас "Монако" билан 2,5 йиллик шартнома имзолайди ва Сеск Лига 1 жамоасига ўтишга рози бўлгани учун клуб испанияликка 10 млн. евродан ортиқ пул тўлаб беради.