Молдовалик дарвозабон Геннадий Мошняга "Андижон"да

Narzulla Saydullayev
25 янв 2015
"Андижон" клуби 2015 йилги олий лига баҳсларига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Эдгар Гесс шогирдлари бугун "Машъал"га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишди.

Ўйинда "бургутлар" сафида молдовалик посбон Геннадий Мошняга иштирок этди. 1985 йилда туғилган дарвозабон "Дачия" клубидан "Андижон"га келди. Ундан олдин "Рапид" ва "Зимбру" каби клубларда фаолият олиб борган посбон 2011 йил мамлакат чемпиони бўлган.

Агар дарвозабон "Андижон" мураббийларига яхши таассурот қолдира олса мавсумни Ўзбекистонда бошлайди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia