
Ўтган мавсумда Дэвид Мойес жамоаси худди ҳозиргидек 37 очко йиққан эди.
"Сизлар ростдан ҳам ярим мавсум мени Мойес билан солиштиришни кутдингизми? Мен МЮни яхшилай олмадим?
Доимо яхшироқ ўйнаб, ўсишда давом этиш кераклигини доимо таъкидлайман. Машғулотларда, жамоанинг йиғинларида, футболчилар билан шахсий учрашувларда шуғулланишни давом эттиряпмиз.
"Саутгемптон" билан ўйинда устунлик бизда эди, аммо учрашувда етакчи бўлсангиз кўпроқ имконият яратиш керак" - дейди ван Гал.