
"Эсперанс" ва "Видад" жамоалари ушбу финални охиригача етказиб қўя олишмади. Учрашув арбитри "Видад"нинг тоза голини ҳисобга олганди. Бироқ кейинчалик ВАРнинг яхши ишламаслиги сабаб бу бекор қилинди. Бунга жавобан "Видад" футболчилари ўйинни давом эттиришдан бош тортишди. Натижада рақиблар совринга эга чиқишди.
Африка футбол конфедерацияси йиғилишда ушбу баҳс бошқатдан ташкиллаштирилишини маъқуллашди.