Модрич қачон сафга қайтиши маълум

Eldor Akmurzayev
16 окт 2019, 00:55
«Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич Евро-2020 саралашидан ўрин олган Хорватия - Уэльс (1:1) баҳсида жароҳат олганди.

Хавбекнинг ўнг оёқ мушаклари шикаслангани маълум бўлди. AS'нинг хабар қилишича, футболчи 3-4 кун лазаретда бўлади. Шунингдек, у катта эҳтимол билан Ла Лиганинг 9-тури доирасидаги «Мальорка»га қарши учрашувни ўтказиб юборади.

Бироқ, у «Галатасарой» (ЕЧЛ доирасида) ҳамда «Барселона» (чемпионат)  билан бўладиган ўйинларга қадар ўзини тиклаб олиши кутилмоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: AS