Модрич ёзда Манчестер шаҳри жамоасига ўтишни ўйлаб кўради

Eldor Akmurzayev
29 ноя 2021, 09:50
Бу ҳақда “SuperDeporte” хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” хавбеки Лука Модрич янги мавсумни “Манчестер СИти”да бошлашни режалаштирмоқда. Унинг жамоа билан тузган шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва эркин агент мақомида “шаҳарликлар” аъзосига айланиши мумкин.

Бироқ, мадридликлар раҳбарияти Модричга 2 йиллик битим таклиф қилиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Хорватиялик жорий мавсум Ла Лигада 9 баҳсда қатнашиб, учта пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: SuperDeporte