UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  4 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6

MLS. Торонто шаҳри жамоаси шарқий минтақа чемпиони Янгиликлар

MLS. Торонто шаҳри жамоаси шарқий минтақа чемпиони

Теглар :  ТоронтоАтланта
Бугун, Тошкент вақти билан эрталаб АҚШ маҳаллий лигаси плей-офф босқичи ярим финал раунди доирасида иккинчи беллашув ўтказилди ва ушбу ўйин ҳам яна бир кутилмаган натижа билан тугади.

Финал йўлида бўладиган иккинчи жангда жорий мавсум шарқий зонада ўтказилган ўзаро учрашувлари фақат ва фақат кескин руҳда ўтган икки жамоа узоқ вақт стабил ўйин намойиш этиб келган "Атланта" ҳамда ҳал қилувчи босқичда кучлиларни адабини бериб қўйган "Торонто" орани очиқ қилиб олишди. Жамоалар турнир жадвалида имконлари борича минтақа чемпионлиги учун "Нью-Йорк Сити"га муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Атланта шаҳри жамоаси "пости"ни Америкада миллат фахрига айланган дарвозабон Брэд Гузан қўриқлаб борди. Шунингдек, ҳимоя марказида кўпчиликка маьлум ва машҳур бўлган Пол Погбанинг акаси Флорентин ҳаракат қилди. Ҳужум чизиғидан ОАВларида тарқалган сўнгги хабарларга кўра, Европа топ-клублари қизиқиш доирасида турган жорий мавсум 29 ўйинда 27 гол урган форвард Хосеф Мартинес жой олганди ва лекин хаттоки у ҳам жамоасини мағлубиятдан сақлаб қола олмади. Грег Вэнни шогирдлари орасида эса, ўз вақтида Франция чемпионатидаги тўпурарлик қилган ва шу орқали кимсан Карим Бенземага вориси сифатида кўрилган Николя Бенезе бор эди ва амалда умидли ҳужумчи гол уриш орқали мураббий билдирган юксак ишончни тўлиқ оқлади. Шунингдек, жамоа сафидан япониялик иқтидорли вингер Цубаса Эндо ва маҳаллий ҳужумчи юксак тажриба эгаси Жози Алтидор жой олишганди. Кутилганидек қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтган учрашувда меҳмонлар кучли ирода эвазига муваффақият қозонишди. 

Голларга келсак, аввалига Хосеф Мартинеснинг чиройли узатмасини Жулиан Грессел голга айлантирди ва ҳисобни очиб берди. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай Лоран Симанни самарали пасидан кейин Бенезе супер зарбаси билан ўртадаги фарқни тиклади. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас эди. Иккинчи бўлимда Ник Делеон тўп киритиб, жамоаси учун финалга йўл очди. Унинг голига, бир вақтлар Испания чемпионатида тўп тепган 28 ёшли нисбатан бўйи кичкина бўлган ярим ҳимоячи Алехандро Посуэло ҳам муаллифлик қилди. Шундай қилиб, оҳирги икки мавсумда бош совринга эга чиққан жамоалар тўқнашувида амалдаги чемпион мусобақадан чиқиб кетди. “Торонто” эса, ўз тарихида иккинчи марта финалда ўйнайдиган бўлди.


Атланта Юнайтед

Хулиан Грессел - 4'

MLS Мейджор Лига. Плей-офф . 1/2-тур

31/10/2019, 05:10

2
:
1
Тугади

Торонто

Николя Бенезе - 14', Ник Делеон - 78'

Стадион: Mercedes-Benz Arena

45'
90'
4'  Хулиан Грессел
4'  Гонсало Мартинес
81'  Майкл Паркхерст (Hector Villalba)
9'  Майкл Брэдли
14'  Николя Бенезе
14'  Лоран Симан
46'  Тсубаса Эндо (Ричи Ларея)
54'  Николя Бенезе (Ник Делеон)
61'  Джонатан Осорио
68'  Ауро (Патрик Маллинс)
70'  Ник Делеон
78'  Ник Делеон
78'  Алехандро Посуэло




Хондамир Ҳакимов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика