

"Реал" жамоасининг собиқ футболчилари Предраг Миятович ва Фернандо Йерро клуб спорт директори бўлишга асосий номзод сифатида қаралмоқда.
Фернандо Йерро спорт директори сифатида "Малага"да ишлаган, Испания футбол лигасида ҳам фаолият юритган. Шунингдек, Йерро Карло Анчелотти бош мураббийлиги пайтида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаган.
Предраг Миятович эса Рамон Кальдерон президентлиги даврида клуб спорт директори бўлган.


