Михаил Мархель: "Ўзбекистонни танлаб адашмабмиз"
16 ноя 2015 16:55
Янгиликлар
Михаил Мархель: "Ўзбекистонни танлаб адашмабмиз"
19 ёшли футболчилар ўртасида кечган дастлабки ўйинда 1:0 ҳисоби қайд этилган эди.
"Терма жамоангизга тўғри баҳо берган эканмиз. Икки ўйиндаги мағлубият бизда хатолар борлигини билдиряпти. Аслида ўртоқлик ўйинлари шунинг учун ҳам керак. Олдимизда бир нечта давлатлар туриб, айнан Ўзбекистонни танлаб адашмаган эканмиз. Буни икки ўйин натижаси ҳам кўрсатиб турибди", - дейди Беларусь терма жамоасининг катта мураббийи Михаил Мархель.
Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёгарлик кўраётган Жасур Абдураимов шогирдлари йил ҳисобидаги сўнгги ўртоқлик ўйинини ўтказдилар. Икки ўйин борасида ёшлар терма жамоамизнинг бош мураббийи қуйидагича фикр билдирди:
- Биринчи ўйинда имкониятлардан фойдалана олмаган эдик. Икки учрашувда ҳам рақибларимиздан яхши ҳаракат қилдик, бу эса ҳисобда ҳам акс этди. Одатдагидек ишлашда давом этамиз, энди кейинги йил режаларини тузиб чиқишимиз керак.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар