Мишель Прюдом истеъфога чиқарилди

Narzulla Saydullayev
22 сен 2013, 10:50
Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” клуби бош мураббийи Мишель Прюдом истеъфога чиқарилди, бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар тарқатди.
Жамоа Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўта олмагани учун клуб раҳбарияти шундай қарорга келди. 

Яхши биласиз, “Ал Шабаб” Япониянинг “Кашива Рейсол” клубига қарши кечган баҳсларда сафарда 1:1 ва уйда 2:2 ҳисобларини қайд этиб, мусобақа билан хайрлашди. Натижада бельгиялик мураббийга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia