Терма жамоамиз бош мураббийи ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушди. 4:4 ҳисобида якунига етган беллашувдан сўнг Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Ҳаво иссиқ бўлишига қарамай, чиройли футбол бўлди, - дейди Миржалол Қўшоқович. - Дарвозаларга саккизта тўп киритилди, бу эса мухлисларга ёқди. Ҳаммамизга маълум, авваллари "Пахтакор" ва "Қайрат" ўртасидаги баҳслар ниҳоятда шиддатли кечарди. Стадионга одам ҳам кўп келарди. Бугунги ўртоқлик баҳсида майдонда тўп тепиш билан бирга ўша дамларни ёдга олдик. Қолаверса, "Пахтакор"даги собиқ жамоадошлар билан ҳам анчадан бери йиғилмагандик, шу баҳонада кўришиб гаплашдик. Фахрийлар ўртасида мана шундай учрашувларни тез-тез ташкиллаштириб туриш керак деб ўлайман. Бу ҳам футболнинг оммавийлиги ошишига олиб кетади. Ўз вақтида нафақат Қайрат, балки Тожикистоннинг "Помир" клубига қарши ўйинлар ҳам дерби мақомида кечарди.
Х.Холиқов ёзиб олди.