UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  5 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Миржалол Қосимов: "Ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қолмоқчи эмасмиз" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қолмоқчи эмасмиз"

"Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов клубнинг тақдирлаш маросимидан сўнг мухбиримизга ўз фикрларини билдирди.
Миржалол ҚОСИМОВ: - Жорий мавсум «Бунёдкор» учун омадли келди. Жамоамиз бир йўла учта мусобақада ғолиб чиқиб, олтин «хет-трик»ка эришди. Лекин бу муваффақиятлар осонликча қўлга киритилмади. Чемпионлик учун кураш сўнгги тургача давом этди. Асосий таркиб ҳам, Ёшлар лигасидаги ўринбосарларимиз ҳам 26-турда чемпионлик масаласини ижобий ҳал қилишди. Ҳар галгисидан бу сафар жуда қийин бўлди. Бизни бутун мавсум давомида изма-из таъқиб этиб келган «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари сўнгги тургача олтин медаллар учун курашишди. Тақдиримиз ўз қўлимизда эканлиги бизга қўл келди. Эртадан янги мавсум ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Янги йилдан умидларимиз катта. Таркибда сезиларли ўзгаришлар бўлиши кутиляпти. Баъзи етакчи футболчиларимиз келаси мавсум бошқа жамоаларда ўйнашади. Футбол қонунияти ўзи шундай. Бундан асло хафа эмасмиз. Ҳеч кимни мажбурлаб жамоада олиб қолмоқчи эмасмиз. Селекция ишлари давом этяпти. Рўйхатимизда таклиф этилиши керак бўлган футболчилар бор. Ҳозир бор эътиборни таркибни янада кучайтиришга қаратамиз. Қувонарлиси, бугун мавсум тўпурари Пишур билан шартнома муддатини узайтиришга муваффақ бўлдик. Сашанинг ўзи ҳам мамнуният билан янги келишувга имзо чекди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика