Миржалол Қосимов: "Яна охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпмиз"

Aslanov Jasurbek
9 апр 2026, 00:00
ОКМК - "Сурхон" баҳсидан (1:1) сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Миржалол Қосимов: “Иккинчи марта бу ерда охирги дақиқаларда гол ўтказиб юборяпмиз. Яна икки очкосиз қолдик. “Сурхон” - охиригача курашадиган, жамоавий ўйин кўрсатадиган рақиб. Ачинарлиси, йўқ жойдан дарвозамизни ишғол қилишди. Футболчимиз гол урадиган вазиятда тўпни тўхтатиб имкониятдан фойдаланмади, кейин йўқ жойдан рақибга жарима зарбаси ишлаб бердик.

Ҳаракатда давом этамиз, бошқа иложимиз йўқ. Барча баҳслар курашларга бой бўлмоқда, кураш охиригача давом этяпти. Хатоларими устида ишлаймиз”.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›