UZ

Сўнгги янгиликлар

00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  8 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4

Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “Ўтган йил менга “Навбаҳор”дан таклиф тушганди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди:
-  Водийга ёки Намангандаги ўйинлардан доимо яхши таассурот қолади. Негаки, ўйингоҳни тўлдириб ўтирган мухлислар жамоаларни муносиб тарзда қўллаб-қувватлашади. Футбол мухлислар учун ўйналади. Шунинг учун майдонда қизиқарли ва жанговор ўйин бўлди. Қолаверса, “Навбаҳор” таркибида жисмоний томондан бақувват футболчилар кўпчиликни ташкил этишади. Улар иложи борича стандарт вазиятларда иккинчи қаватда яхши ўйнашади. Бугун ҳам улар бу борада қийинчиликлар туғдиришди. Наманганликларни шу тарзда ўйин кўрсатишларини ўрганиб чиққандик. Ўз навбатида футболчиларимиз ҳам имкон қадар яхши ҳаракат қилишга интилишди. Бунинг самараси ўлароқ иккинчи бўлимда гол уришга муваффақ бўлдик. Бундан ташқари гол уриш яна бошқа вазиятлар ҳам юзага келди. Футболда ўйинчилар бир-бирига ёрдам бериш керак. Ўйлашимча бугун қизиқарли ва чиройли ўйин бўлди. Қайд этилган дуранг натижа ҳам ҳаққоний бўлди. Якуний натижани салбий ва ижобий томонлари бор. Голдан кейин ҳам яхшироқ ҳаракат қилиб, хатоларга йўл қўймаслик керак эди. Лекин, футбол шуниси билан қизиқ. Бизни бугун ғалаба қониқтирарди. Шундай бўлсада, ҳозирги аҳволимизда натижа  қониқтирди.

Бошқа жамоалардан ҳам таклиф бўлганди. Нафақат Ўзбекистондан балки четдан ҳам чорловлар бўлганди. Мисол учун ўтган йили “Навбаҳор”дан ҳам таклиф тушганди. “Бунёдкор” жамоаси мен учун бегона жамоа эмас. Клуб ташкил этилгандан бери жамоада фаолият юритдим. “Бунёдкор”га меҳрим ўзгача бўлганлиги сабабли сабр билан кутилди. Вақти соати  келиб жамоага қайтишим амалга ошди. Бундан ташқари инсон учун энг кераклиги дам олиб, соғлиғимга ҳам эътибор қаратдим. Иш билан ҳаёт ўтиб кетаверади. Инсон ўзини ҳам ўйлаши керак. Негаки, футболдан ташқари оила деган иборалар ҳам бор. Фарзандлар ва набираларга ҳам эътибор қаратиш муҳим саналади. Ўртада юзага келган танаффус мен учун фойдали бўлди деб ўйлайман.
Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика