UZ

Сўнгги янгиликлар

00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  6 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2 20:59Криштиану Роналду Дональд Трамп билан учрашади  14

Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим"

Теглар :  ҚизилқумОКМК
Суперлиганинг 13-туридан "Қизилқум" - ОКМК (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мағлубият учун ўзимиз айбдормиз. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Имконим бўлганда биринчи бўлимнинг ўзида 7-8 нафар футболчини алмаштирган бўлардим. Бунақа кайфият билан футбол ўйнаб бўлмайди. Шунча таъкидлаганим билан сингдира олмадим. Ҳаёт давом этади, бу ҳам биз учун битта малака.

- Биринчи давра ўз якунига етди. Ҳужум ва ҳимоя кўрсатган ўйин таҳлилига қандай ёндашган бўлардингиз?

- Кўп гол урганимиз яхши. Кўп гол ўтказиб юборганимиз ёмон. ОКМК мухлислар учун ҳужумкор ўйин ташкил этишга уринмоқда. Рақиб жамоалар унумли фойдаланиб дарвозамизга тўп киритишмоқда. Қарши ҳужумда албатта.

- ОКМК таркиби ҳозирги кунга келиб ёшартирилди. Иккинчи давра олдидан трансфер сиёсатида қандай режаларингиз бор?

- Албатта, ким тайёр бўлса, ўша ўйнайди. Ёшга қараб ўйнатмаймиз. 30 ёшдан ошган ва барқарор ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Муҳими, ҳар ким жамоа манфаати учун ўйнаши керак. Таркибни кучайтириш режамиз бор. Юқори ўринларни мақсад қилганмиз.

- Мавсум аввалида ОКМКни медаллар учун курашишини ҳеч ким тахмин қилмаганди. Жамоа ҳозир жадвалда биринчи ўринни эгаллаб турибди...

- Ўтган мавсумда ҳам иккинчи ўринни олишимиз мумкин эди. Бунинг учун бизга охирги ўйинда муваффақиятли натижа зарур эди. "Насаф" билан ўйинда дуранг бўлиб қолди. Ўз имкониятимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилаяпмиз. Медаллар учун курашадиган жамоа футболни эсдан чиқариб қўйиши мумкин эмас. Шунақа жиҳатлар таъсир қилади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика