UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  24 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Миржалол Қосимов ҳакамлар ҳақида нима деди? Янгиликлар

Миржалол Қосимов ҳакамлар ҳақида нима деди?

"Бунёдкор" устози Миржалол Қосимов "Пахтакор"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.


- Жуда ҳам шиддатли ва жанговор ўйин бўлди. Учрашув дербига хос кечди. Мухлислар ҳам зерикиб қолишмади. Турнир жадвалидаги бу икки жамоа ёнма-ён тургани ўйинга бўлган қизиқишни оширганди. "Пахтакор" ишқибозлари уйларига яхши кайфиятда кетадиган бўлишди.

Мен эса натижадан қониққаним йўқ. Аслини олганда ўйин дурангга мос бўлди. Ҳар иккала томонда жуда ҳам қизиқпарли вазиятлар бўлди. Нима деса бўлади, ютқаздик... Энди бу тарих. Кейинги учрашувларга тайёргарлик кўрамиз.

Бугунги ўйинда тезкор қарши ҳужумда ўйнашни таъкидлагандим. Яхши ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. "Пахтакор" яхши савиядаги рақиб, бугун футболчиларга майдоннинг иккинчи ҳудудида рақибни қарши олиб, кутилмаганда тезкор қарши ҳужумларда ҳаракат қилишимиз керак эди. Баъзи вазиятларда ушбу кўрсатма асосида яхши ҳаракатландик. Аммо футбол гол билан қизиқ. Гол ура олмадик, демак ўйинимиз чиқмади, деб ўйлайман.

- Хоҳласак-хоҳламасак ҳакамлар мавзусига тўхталамиз. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида сизнинг фикрингиз қандай?

- Нима десам бўлади, қайсидир маънода бугунги ҳакамлик ўйинга халақит қилди, деб ўйлайман. Бу саволни Ҳакамлар қўмитасига қолдирганимиз маъқул. Мен ўзимни жамоам билан шуғулланаман. Шуниси тўғри бўлади. Бу ўйинни энди ортга қайтариб бўлмайди.

- Нега Мурод Зуҳуровга эмас, Суҳроб Султоновга ишонч билдирдингиз?

- Менимча, Султонов ёмон ҳаракат қилгани йўқ. Бизда соғлом рақобат. Ҳар иккала дарвозабонга ҳам имконият бераман: 3-4 ўйин Султонов дарвозани қўриқлаётган бўлса, кейинги 3-4 беллашувда Зуҳуровга имконият беряпмиз. Султонов бугун дарвозани яхши қўриқлади. Фақатгина биргина вазиятда тўпга чиқишда хато ўйнади. Ҳамма хато қилади. Ҳакамлар ҳам хато қилиши мумкин, футболчилар ҳам хато қилишади.

- "Пахтакор"да яхши легионерлар бор. "Бунёдкор" эса легионерларсиз ҳаракат қилди. Бугунги ўйиндан келиб чиқиб, жамоамга легионерлар керак, деган хулосага келдингизми?

- Ҳамма курпасига қараб оёқ узатади. Қолаверса жамоани олдига қандай мақсад қўйилганига боғлиқ. Легионерларсиз ҳам ўйнаса бўлади. Аммо жамоани олдига жиддий вазифа қўйиладиган бўлса, унда албатта кучли легионерлар керак. Ҳар бир мураббий ўз жамоасида яхши савиядаги легионерларни кўргиси келади. Бу нарса кўпроқ мақсад ва вазифага ҳам боғлиқ.

Рейтинг: +76   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика