UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Миржалол Қосимов: "Ғалаба қозонганимизда чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қоларди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Ғалаба қозонганимизда чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қоларди"

Coca-Cola Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин бўлди, афсус мағлуб бўлдик. Биз учун жуда муҳим эди, шунга мос тайёргарлик кўргандик. Ғалаба қозонсак чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қоларди.

Учрашувни ёмон бошлаганимиз йўқ, биринчи бўлимда яхши вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда Боакье ўз вазиятидан фойдаланганда, балки натижа бошқача бўларди. "Пахтакор" вазиятлардан унумли фойдаланади. Бу каби жамоалар хатоларни кечирмайди, бугун шу фикр ўз тасдиғини топди. Меҳмонларни ғалаба билан табриклайман. Энди қисқа муддатли таътилга чиқамиз.

- АГМК салкам 10 та ўйиндан буён "Пахтакор"ни мағлуб эта олмаяпти. Бу натижалар Қосимовнинг "курсиси қимирлаши"га олиб келмайдими?

- Энди сизлар олов ёқишга устасизлар. Насиб қилгани бўлади. Эртага нима бўлишини худо билади.

- АГМК чемпионлик учун курашдан чиқди деб ҳисобласа бўладими?

- Ҳозир айтдим, шу ўйин жуда муҳим эди. Албатта , ҳозир очко олиш осон бўлмаяпти. Хулоса чиқариб ишлашда давом этамиз.

- Чемпионатда курашдан чиққан АГМК бор эътиборини кубок ўйинларига қаратгани яхши эмасми?

- Йўқ, мен буни ёқтирмайман. Ҳар қандай мусобақада фақат юқори ўрин ва юқори натижа учун курашамиз. Афсус, бугун бошқа натижа кутгандик.

Бу футбол, гол урмасанг жуда қийин. Яхши вазиятларимиз бўлди.

- Охирги 10 дақиқаликда АГМК ўйинни ташлаб юборди. Чераннинг ўзида гол уриш учун 3 та вазият юзага келди...

- Йўқ, нимага? Укам, ўзи футбол ўйнаганмисан?

- Ўйнаганман.

- Жамоамиз гол уриш учун олдинга чиқишди. Бунда ҳимоя заифлашади. Агар биринчи бўлимда биз гол урганимизда вазият бошқача бўларди. 0:2 ми, ёки бошқа ҳисобдаги мағлубиятми, бир хил. Йигитлар гол уриш учун олдинга чиқишди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика