

«Балотелли — феномен, аммо Марио — бу Марио. Балотеллини ажойиб оила боқиб олган, аммо ирқчиликка тўла шаҳарда яшаган. Унинг ёшлиги оғир ўтган.
Агар Балотелли Златанга ўхшаганида тўртта «Олтин тўп»ни олган бўларди. Марио – аҳмоқ, аммо барчасини кечираман, сабаби у ажойиб йигит.
Бир кун у менинг «Бентли» машинамни ҳайдаб кўришни сўраганди. Мен агар «Марсел»га иккита гол урсанг гаплашамиз дедим. Кейинчалик қўнғироқ бўлди: «Мино! Калитлар! Иккита гол урдим»
Ваъдамни бажардим. Балотелли кўчада тўсинга бориб урилди. Менга қўнғироқ қилиб хафа овозда шундай деганди: «Мино, кечир…» Уни кечирдим. Мариодан хафа бўлолмайман», — дейди Райола.



