UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  4 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  6 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2 02:59Конференциялар лигаси. "Фиорентина" ютқазди, "Пэлас"дан дуранг ва бошқа натижалар  0 01:58"Наполи" Италия Суперкубоги финалида!  3 01:29Бастони "Барселона"нинг қизиқишлари ҳақида гапирди  0 00:59Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас  1 00:25Туркия кубоги. "Галатасарой" ўз майдонида "Истанбул Башакшеҳир"ни мағлуб этди  19 00:13"Атлетико" ҳимоячиси 2 ойга сафдан чиқди  0 23:58Араб Кубоги. Марокаш Иорданияни иродали тарзда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  3 23:43Луис Энрике: "ПСЖда уч нафар топ-дарвозабон борлиги ажойиб ҳолат"  0 23:17Самвел Бабаян: “Керакли натижага эришиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз”  7

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади" Янгиликлар

Милован Райевац: "Ўзбекистон кучли рақиб эканлигини бугун исботлади"

Ўзбекистон - Таиланд учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Милован Райевац ўз фикрларини билдирди.
"Биз бу ўйинга бир ҳафта давомида тайёргарлик кўрдик. Ўртоқлик учрашувидан олдин ўқув машғулот йиғинини ўтказдик. Ўзбекистон кучли жамоа, улар бугун буни намойиш этишди. Бугун яхши ўйин бўлди. Бизда биринчи таймда кўплаб имкониятлар бўлди, аммо улардан фойдалана олмадик. Голларга келадиган бўлсак, бу голни олдини олишимиз мумкин эди. Аммо хатодан сўнг гол ўтказдик. Иккинчи гол эса санъат намунаси бўлди, бу гол билан барча ишқибозларни табриклайман. Ўзбекистонни ғалаба билан муборакбод этаман, биз эса БАА билан ўйинга эътиборимизни қаратамиз, - дейди Райевац.

- БАА билан ўйинда бугун майдонга тушганлардан кимларни майдонга туширмоқчисиз?

- Кўрамиз. Бугунги баҳсда баъзи футболчиларни қайд этиб қўйдик. Учрашувга яқин бир қарорга келамиз. 

- "Муангтонг Юнайтед" клуби аъзолари терма жамоада йўқ эди. Улар БАА билан ўйинга жамоага қўшилишадими?
- Албатта. Бу клуб вакиллари терма жамоа ихтиёрига келиб қўшилишади ва БААга қарши баҳсга бизга ёрдам беришади.

- Бугунги ўйинда олдингизга қўйган барча режаларни бажара олдингизми?
- Йўқ. Тушунарлики мағлуб бўлган ўйинда буни иложиси йўқ.

- Таиланд ярим куч билан ўйнадими ёки тўлиқ куч биланми?

- Бу саволга жавоб бериш қийин. Сабаби "Муангтонг Юнайтед" ва яна икки футболчининг таркибимизга қўшилиши кечикди. Шу боис бугунги баҳс билан умумий кучимизга баҳо бериш қийин.

- Таиланд ФА сизни таклиф этганидан сўнг олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Асосий мақсадимиз янги жамоа қуриш. Кейинги Жаҳон ва Осиё чемпионатлари саралашлари учун янги жамоа қуриш асосий мақсад. Терма жамоани тубдан ислоҳ қилиш ишлари олиб борилмоқда. Агар бугун юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда дурангга эришишимиз ҳам мумкин эди.


Нарзулла Сайдуллаев


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика