

"У мендан норози эди. Трибунаости йўлакда у менга кўп нарсаларни гапирди. Шунингдек, менга қараб "burro" сўзини ишлатди. Бу испанчада эшак дегани.
Испаниялик футболчилар ўйин вақтида рақибларини кўп бора шундай атайди. У мени испанчани тушунишимни биларди. Кейинчалик бу фикрни мен кийиниш хонасига ташлаб чиқиб, юқори руҳда ўйинни давом эттирганман", - деди 33 ёшли англиялик.



