

Учрашувнинг 68-дақиқасида Жеймс Милнер Харви Эллиотнинг ўрнига майдонга чиқди. Хавбек АПЛдаги юбилей 600-ўйинида қатнашди ва бундай натижага эришган мусобақа тарихидаги 4-футболчига айланди.
Аввалроқ, Гарет Барри (653), Раян Гиггс (632) ҳамда Фрэнк Лэмпард мазкур натижани қайд этганди.
Милнер фаолияти давомида “қизиллар”дан ташқари, “Лидс”, “Суиндон Таун”, “Ньюкасл”, “Астон Вилла” ва ”Манчестер Сити” каби клублар шарафини ҳимоя қилган.



