
Миллий терма жамоа делегацияси эса 12 ноябрь, сешанба куни кечаси Жанубий Корея орқали Вьетнамга учиб кетади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15 ноябрь куни Ханоида Вьетнамга қарши, 19 ноябрь куни эса сафарда Гонконгга қарши ОК-2015 саралаши учрашувларида майдонга тушади. Қосимов шогирдлари айни дамда саралашнинг «Е» гуруҳида 4 очко билан 2 ўринда бораётган бўлса, уч ўйинда учта ғалабага эришган БАА терма жамоаси гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.
Қуйида Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ноябрь кунги машғулотларидан фотосуратларни кўришингиз мумкин. Суратлар муаллифи ЎФФ матбуот хизмати ҳодими Ҳасан Пирмуҳамедов.