"Милан" ва "Интер" ПСЖ ярим ҳимоячиси учун курашади

Aslanov Jasurbek
13 июн 2017
ПСЖ ярим ҳимоячиси Хавьер Пасторе икки Италия клуби қизиқишлари доирасига кириб қолди.

Аргентиналик хизматларига "Милан" ва "Интер" қизиқиб қолган.

Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи ПСЖни тарк этмоқчи. Парижликлар устози Унаи Эмери ярим ҳимоячини ушлаб қолмоқчи эмас, бироқ Париж клуби раҳбарияти Пасторенинг кетишига қарши. Клубдагиларнинг фикрича, бу бошқа футболчилар учун ёмон таъсир қилиши мумкин.

ПСЖга клуб президенти Носир Ал-Ҳелайфи келганидан сўнг, жамоа биринчилардан бўлиб Хавьер Пасторени сотиб олган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: L’Equipe