

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Италия клуби футболчини сотиб олади. Ижара шартномасида унинг тўлиқ сотиб олиниши 28 млн еврони ташкил қилиши ёзиб қўйилган. 23 ёшли футболчи "Милан" билан 5 йиллик шартномага имзо чекади. Ундан ташқари, ёзда Эмерсон, Тьемуэ Бакайоко ва Давиде Дзаппакоста каби футболчилар ҳам "Челси"дан кетади.
Ушбу мавсумда Томори "Милан" таркибида 17 ўйинда 1 гол урди.



