"Милан" ўз расмий сайтида янги мавсумда фойдаланадиган меҳмон либосини намойиш этди.
Либос оч олтин рангда ишланган ва клуб хайрия фондининг муваффақиятли фаолиятига бағишланган. Формада қизил рангли қўшимчалар ҳам мавжуд. "Россонерилар"нинг техник ҳомийси — Германиянинг Puma компанияси.