"Милан" Ренату Саншеш трансфери бўйича келишувга эришди

Narzulla Saydullayev
1 май 2022, 00:59
2016 йилги Европа чемпиони фаолиятини Италияда давом эттиради.

"Милан" клуби "Лилль" футболчиси Ренату Саншешнинг трансфери бўйича француз клуби билан келишувга эришди. 24 ёшли футболчи учун "Милан" 25 млн евро атрофида тўлайди. Бонуслар ушбу сумма ичида кўрсатилган.

Маълумот учун, Саншеш ушбу мавсум Франция чемпионатида 23 ўйинда майдонга чиқиб, 2 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Calciomercato

Сўнгги янгиликлар

Барча ›