"Милан" Мальдини билан шартномани узайтиради
13 ноя 2019 02:31
Янгиликлар
"Милан" Мальдини билан шартномани узайтиради
"Милан" клуби раҳбарияти Дэниел Мальдини (афсонавий Паоло Мальдинининг фарзанди) билан ҳамкорликни давом эттиради.
"Россонерилар" матбуот хизматининг хабарига кўра, Дэниел билан имзоланган янги меҳнат битими 2024 йилнинг июнь ойи охирига қадар амал қилади.
Кичкина Мальдини ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўтган мавсум "Милан"нинг ёшлар жамоаси таркибида 26 учрашувда майдонга тушиб 10 голга муаллифлик қилди. 18 ёшли Дэниел Мальдини ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. Унинг ҳисобида Италия U-19 терма жамоаси таркибида ўтказилган иккита ўйин ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўзини ўтиш ўйинларида ўйнашга мажбур қилган "Бенфика"ни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўлга олди
EЧЛ 1/8 финал жуфтликлари маълум
ЕЧЛ. "Интер" сенсацион тарзда Норвегия клубига ютқазиб мусобақани тарк этди, "Ньюкасл" ва "Байер" 1/8 финалда!
ЖЧ-2026 можароси якунланяпти: Конго ДР ўрнига Нигерия ўйнайди
Фикрлар