"Милан" Ламела учун "Тоттенхэм"га 25 млн. евро тўлашга тайёр

Aslanov Jasurbek
17 окт 2016, 10:05
"Милан" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Эрик Ламелани харид қилишга қизиқиб қолган.

Маълумотларга кўра, Италия клуби аргентиналикни қишда харид қилмоқчи ва у учун 25 млн. евро тўлашга тайёр.

"Милан" ижрочи директори Марко Фернандес ва спорт директори Массимилиано Аллегри ўтган ҳафтада "Челси" ҳамда "Лестер" ўртасидаги АПЛ учрашувига ташриф буюрди, аммо баъзи бошқа маълумотларга кўра, улар "Тоттенхэм" вакиллари билан 24 ёшли футболчининг трансфери борасида музокара ўтказган.

Ламела жорий мавсумда АПЛнинг 8 та учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Calciomercatoweb

Сўнгги янгиликлар

Барча ›