"Милан" "Интер" рекордини такрорлади, "Юве" рекордигача яна 7 ўйин бор

Mirjalol Normatov
10 янв 2021, 10:56
"Милан" А Сериянинг 17-турида "Торино"ни мағлуб этди.

"Россонери"лар чемпионатнинг биринчи даврасидаги 16 ўйинда 2+ гол урди ва шу орқали "Интер"нинг 1949/50 ҳамда 1950/51 йилги мавсумлардаги рекордини такрорлади.

Ундан ташқари, "Милан" А Сериядаги голли сериясини 37 ўйингача етказиб олди. Жамоа сўнгги бора 2020 йилнинг 6 январь кунида "Сампдория" дарвозасига йўл топа олмаганди.

А Серия тарихида фақатгина икки марта "Ювентус" узоқ вақт давомида голли серия қайд этганди: 2014 йилда 43 ўйин, 2017 йилда 44 ўйин.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›