UZ

Сўнгги янгиликлар

17:13Эшитдик-да! Достонбек Турсунов Хитой чемпионатига кўчиб ўтди  5 16:42Olamsport: Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов жанг қилди, бугун уч боксчимиз финалда рингга кўтарилади  0 16:36"Жомбой" "Янгиер" билан назорат учрашуви ўтказди  0 15:51"Милан" италиялик ҳужумчини харид қилмоқчи  1 15:50Россия. Ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинларни ОНЛАЙН томоша қилинг  3 15:30"Милан" Отавио билан шартнома имзолаши кутилмоқда  0 15:23"Химки" - "Уфа". Асосий таркиблар маълум, Остон Ўрунов...  18 15:09МЮ, "Бавария" ва "Эвертон" жамоаларига "Норвич" футболчиси керак  0 14:50Франко Хара: "Агар Месси MLS'га келса, унинг оёқларини ўпишга тайёрман"  21 14:31Ляказетт Францияга қайтиши мумкин  3 14:11Лаутаро “Интер”да қолади  2 14:04Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:50Шомуродов "Интер"га қарши, "Рома" - "Милан" ва А Серия бошқа ўйинлари превьюси  20 13:49Жанубий Корея. "Сеул" янги мавсумни мағлубият билан бошлади  0 13:31Украина. Бугун Абдихолиқов янги клуби сафида дебют қилиши мумкин   11

Милан дербисида "нерадзуррилар"нинг қўли баланд келди Янгиликлар

Милан дербисида "нерадзуррилар"нинг қўли баланд келди

Ушбу саҳифада А Сериянинг 24-туридан ўрин олган "Милан" - "Интер" учрашуви матнли трансляция қилинди.

Милан

Серия А . 23-тур

21/02/2021, 19:00

3
:
0
Тугади

Интер М

Лаутаро Мартинес - 5', Лаутаро Мартинес - 57', Ромелу Лукаку - 66'

Стадион: San Siro, 0 томошабин

Бош ҳакам: Daniele Doveri

45'
90'
12'  Симон Кьер
56'  Алексис Салемакерс
67'  Сандро Тонали (Суалио Мейте)
67'  Алексис Салемакерс (Рафаэл Леан)
75'  Златан Ибрагимович (Саму Кастильехо)
5'  Лаутаро Мартинес
5'  Ромелу Лукаку
22'  Ашраф Хакими
57'  Лаутаро Мартинес
57'  Иван Перишич
66'  Ромелу Лукаку
66'  Иван Перишич
78'  Иван Перишич (Маттео Дармиан)
78'  Кристиан Эриксен (Роберто Гальярдини)
78'  Лаутаро Мартинес (Алексис Санчес)
83'  Ашраф Хакими (Эшли Янг)
86'  Николо Барелла (Артуро Видаль)

Милан – Интер 0:3 

21 февраль, 19.00, «Джузеппе Меацца (Сан-Сиро)»

Голлар:

0:1 – 5 Мартинес, 0:2 – 57 Мартинес, 0:3 – 66 Лукаку.

Милан – Доннарумма, Калабрия, Кьер, Романьоли, Тео, Салемакерс (Рафаэл Леау, 67), Тонали (Мейте, 67), Чалханоглу, Кессиэ, Ребич, Ибрагимович (Кастильехо, 75).

Интер – Ханданович, Шкриньяр, Бастони, де Врей, Хакими (Янг, 83), Эриксен (Гальярдини, 78), Барелла (Видаль, 86), Брозович, Перишич (Дармиан, 78), Мартинес (Санчес, 79), Лукаку.

Огоҳлантиришлар:

Кьер (12), Хакими (22), Салемакерс (56).

Турнир жадвали

Ўйин якунланди. Шу тариқа "Интер" 1-поғонани мустаҳкамлаб олди. "Милан" эса мавсум охирига қадар кучли учликда қолиш учун ҳаракат қилса, ажаб эмас...

Учрашувнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

90. Мете "Интер" дарвозасини ўққа тутди. Ҳанданович хотиржамлик билан тўпни эгаллаб олди. Словениялик посбон бугун жуда юқори даражада ўйнади.

87. Самуэль Кастильеходан зарба. Испаниялик футболчи тўпни осмоннинг бағрига "михлаб қўйишни" мақсад қилганди чоғи...

83. Эшли Янг ўнг қанотда фаол ўйнаётган Ашрафни алмаштирди.

82. "Милан" ҳисобни қисқартириш ҳаракатида. Чалханоглунинг зарбасини ҳимоячи тўсиб қолди.

78. "Интер"да ҳам ўзгаришлар: Эриксен ва Перишич ўйиндан олинди. Уларнинг ўрнига Гальярдини ва Дармиан майдонга тушди.

75. Ўзгариш: Ибрагимович ўрнига Кастильехо майдонга тушди. 

74. Барелла ҳам узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Аммо...

69. Эриксен ҳам гол уришни жуда истаяпти. Даниялик футболчи узоқ масофадан зарба бериб кўрди, ноаниқ.

66. Гол! Таърифлашга ҳожат йўқ. Ромелу Лукаку тўпни Жанлуижжи қўриқлаётган дарвозанинг яқин бурчагига "михлаб қўйди".

63. Лукаку! Бельгиялик футболчи жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олди ва бир қалқишда ҳимоячиларни ортда қолдириб, дарвоза томон жуда кучли зарба йўллади. Доннарумма ўз ўрнида.

57. Гол! Жарима майдони ичига кириб борган чапроқдаги Перишични тўп билан таъминлади. Хорват эса дарвоза яқинига узатмани амалга оширди. У ерда тўсатдан пайдо бўлган Лаутаро дарвозани ишоғ қилиб, дублни рамийлаштирди.

56. Алексис Салемакерс сариқ карточка билан жазоланди.

53. Лаутаро жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади. Аргентиналик форвард нишонни тўғри олди, аммо бироз куч етишмади.

49. Ваааай! Ҳандановичга бугун гол уриб бўлмайди шекилли. Словениялик посбон бу гал Тоналининг кучли зарбасини бартараф қилди.

47. Зарба! Яна Ибрагимович. У Салемакерс узатган тўпга боши билан зарба берди. Ҳанданович 1 дақиқа ичида 2-супер сейвини амалга оширди.

Хоқон Чалханоглу тўпни бурчакдан ўйинга киритди. Ухххх, Ибра! Златаннинг бош билан берган зарбасини Самир Ҳанданович қийинчилик билан бартараф қилди.

46. 2-бўлим старт олди. Тўпни "россонерилар" ўйинга киритиб беришди.

1-тайм якунланди, танаффус!

Уххх! Эриксон жарима зарбасидан тўпни узатиб берди. Милан Шкриньярнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

45+1. "Интер"да стандарт вазият юзага келди.

45. Учрашувнинг биринчи бўлимига 1 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Россонерилар" жуда қулай вазиятни қўлдан чиқаришди. Чалханоглу ва Анте Ребич бир-бирларини тушунишмади.

38. Ниҳоят, "Милан" ҳам олдинга ўтди. Златан Ибрагимович жарима майдони ташқарисидан зарба йўллади.

37. Иван Перишич чар қанотдан олдинга ўтиб, дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди. Доннарумма ўз ўрнида.

33. "Милан"да хавфли вазият. Тео Эрнандеснинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

28. "Нерадзуррилар" таркибида Барелла ҳаддан ташқари фаоллик намойиш қилмоқда. 

22. Ашраф Ҳакими ва Тео Эрнандеснинг ўртасида тўқнашув содир бўлди. Ҳар икки ўйинчи майдонда ётибди.

21. Эриксендан тўпни қабул қилиб олган Лукаку дарвоза томон тепди. Бельгиялик футболчининг зарбасига куч етишмади.

16. Ниҳоят, "россонерилар" олдинга ўтишди. Жарима майдони ичидаги тушунарсиз вазият Златаннинг товон билан берган зарбаси билан якунланди. Ҳанданович ўз ўрнида.

14. Лаутаро ўнг қанотдан олдинга ўтиб, тўпни жарима майдони ичига ошириб берди. Ҳимоячилар яхши ўйнашди, бурчак зарбаси.

9. Ўйиндаги назорат "Интер" футболчилари томонига ўтиб кетаётгандек таассурот қолдиряпти.

5. Гооооол! Ўйинда ҳисоб очилди. Ромелу Лукаку жарима майдони ичига оширган тўпни Лаутаро Мартинес боши билан "Милан" дарвозасига жойлаб қўйди.

1. Учрашув бошланди! Тўпни ўйинга "нерадзуррилар" киритиб беришди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+5   
21 фев 20:39:57
Аслиддин
Кейинги турда Женоага кийин булиши аник.
+3   
21 фев 21:42:11
Milan@lierpool
Artur Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Milan Shunchaki Yetib keldi va tugadi
Sizga kim aytdi siz kimsiz? buncha ishonch bilan gapiryapsiz? qaerizga qarab fol ochyapsiz? Folbinmisiz?
+3   
21 фев 20:22:08
CH E L S E A
Xayrullo özini biror nima qilib qöymasa böldi bugun...
+2   
22 фев 02:23:20
Пресс Секретарь
realmadridcr7yuventus фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
chempion 37-turda 21-may kuni Yuventus-Inter o’yinida anig’ bo’ladi tomon vassalom!!!
To'g'ri, shu o'yinda Inter yutsa, Inter chempion, agar Yuventus yutsa, Milan chempion bo'ladi. xD
+1   
21 фев 23:33:04
Интер_Милан
Хозирги Интер уйини 2010 йилдаги Интерни
уйинини эсимга соляпти ушанда Моурино бошчилигида Занетти,Рекоба,Милитолар ЕЧ
ютишганди, бу йил скудеттони олса яхши буларди
+1   
21 фев 22:43:34
Jaloliddin 1993
Зу́р уйин булди интер мухлисларини галаба табриклайман МЮ мухлисларидан
+1   
21 фев 21:06:42
realmadridcr7yuventus
chempion 37-turda 21-may kuni Yuventus-Inter o’yinida anig’ bo’ladi tomon vassalom!!!
+1   
21 фев 21:06:28
Пресс Секретарь
Sherzodbek 9 & Lewandowski 9 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Etibor berdilaringmi (barsa ochko yoqotdi) sharxlovchida 2-taym boshida kayfiyat yoq
O'zi shu kunlarda ko'pchilikda kayfiyat yo'q. Ronalduni to'purarlar safidan 2-o'ringa tushib qolishi, Inter birinchilikni mustahkamlashi, Messi yana to'purarlar safida 1-o'rinda bo'lib qolgani, hatto Bavariyachilarga ham ta'sir qilyapti. xD
+1   
21 фев 21:05:11
<ACMilan>
Mayli nima diymiz g'alaba bilan tabriklaymiz Inter muxlislarini.
+1   
21 фев 20:42:34
Artur Karimov
Milan Shunchaki Yetib keldi va tugadi
+1   
21 фев 19:22:43
Hudaynazarov
Миланга омад
+1   
21 фев 19:21:49
real navdak
Хайрулло ака шерга гап йўқ
   
21 фев 23:08:22
Ливерпуль 2008
Man untd.... фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Златин духига ўтирди.
Лукаку бирга бир чакирса чикомаптику ибра лукакуга коил шу гавдасига уйини идеал
   
21 фев 22:07:52
Ђ‎ ε ‎ใร LIVERPOOL.FCB
Хонмирзо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
тўғрисини айтсам бу ҳафта ман учун қайғули бўлди((( Ливерпул ютқазди, Барселона дуранг ўйнади, Милан ҳам ютқазиб қўйди.
manham huddi wuni yozmohcidm.faqat Eldorni golidan tawqari.
   
21 фев 22:07:33
Ђ‎ ε ‎ใร LIVERPOOL.FCB
Хонмирзо фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
тўғрисини айтсам бу ҳафта ман учун қайғули бўлди((( Ливерпул ютқазди, Барселона дуранг ўйнади, Милан ҳам ютқазиб қўйди.
manham huddi wuni yozmohcidm.faqat Eldorni golidan tawqari.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика