"Милан" футболчиси коронавирусга чалинди

24 сен 2020, 01:31
"Милан" ҳимоячиси Леонардо Дуартеда коронавирус инфецияси аниқланди.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, 24 ёшли бразилиялик футболчи аллақачон карантинга олинган. Дуарте билан мулоқотда бўлган футболчилар ва ишчи-ходимларнинг тест натижалари салбий чиққани айтилмоқда.

Амалдаги протоколларга мувофиқ, Европа Лигаси 2-саралаш босқичи доирасида эртага ўтказиладиган "Будё-Глимт" жамоасига қарши ўйин олдидан "Милан"нинг барча футболчилари яна бир бор текширувдан ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: MilanNews

Сўнгги янгиликлар

Барча ›