"Милан" футболчиси "Барселона"га ўтиш учун АПЛ клубларидан юқори маошли таклифларни рад этди

Mirjalol Normatov
16 мар 2022, 01:49
"Милан" ярим ҳимоячиси Франк Кессиэ ёзда "Барселона"га ўтиши кутилмоқда.

Ушбу ҳафтада Каталония клуби 25 ёшли футболчи билан трансфери борасида келишиб олгани борасида маълумотлар тарқаганди. Ивуарликнинг "Милан" билан келишуви ёзда якунига етади.

Кессиэнинг "Барселона"га ўтишида Хавининг ўрни юқори бўлмоқда. Мураббий футболчи билан бир неча марта телефон орқали гаплашган.

Шу сабабли Кессиэ АПЛдан юқори маошли таклифларга ҳам рад жавобини берган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal