"Милан" Диасни "Реал"дан харид қилмоқчи ёки ижарани узайтирмоқчи

Alisher
14 май 2021, 13:07
"Милан" "Реал"га тегишли ярим ҳимоячи Браим Диасни сақлаб қолмоқчи.

"Россонерилар" тез орада Мадрид клуби билан 21 ёшли испаниялик футболчининг хариди бўйича музокаралар ўтказади.

Бу ҳақда журналист Николо Скира хабар бермоқда.

Диаснинг ўзи ҳам "Милан"да қолмоқчи. Агар "Реал" хавбекни сотишга рози бўлмаса, "Милан" ижара муддатини келаси мавсум учун узайтириш бўйича келишувга эришишга ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira