"Милан" "Челси" билан Зиеш борасида музокаралар олиб бормоқда

Alisher
2 июл 2022, 12:15
"Челси" ярим ҳимоячиси Хаким Зиеш фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, "Милан" ўтган ҳафтадан бери ўйинчининг ўтиши борасида "Челси" билан тўғридан-тўғри алоқада.

Қайд этиш керакки, 29 ёшли Марокаш терма жамоаси ўйинчисининг ўзи клубга ўтиш учун очиқ.

Ярим ҳимоячи 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 44та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›