"Милан" Австрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи

Sherzod Nurmatov
3 июн 2023, 15:12
"Ланс" ҳимоячиси Кевин Дансо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

"Милан" 24 ёшли футболчининг вакиллари билан боғланган. Лига 1 рамзий жамоасидан жой олганидан сўнг "Саутгемптон" собиқ футболчисига қизиқиш юқори бўлишига шубҳа йўқ эди. 

Аввалроқ футболчига "Наполи" ва "Фиорентина" даъвогарлик қилаётгани аниқ бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Get French Football News