"Милан" асосий футболчиси Италия терма жамоаси ихтиёрини тарк этди

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2022, 12:07
Ярим ҳимоячи жароҳат олди.

Сандро Тонали Италия терма жамоасининг австрияликларга қарши навбатдаги ўйинини ўтказиб юборади.

Албания билан назорат учрашувида (3:1) "Милан" ва Италия терма жамоаси хавбеки Сандро Тонали боши билан майсазорга йиқилди. Футболчини майдондан замбилда олиб чиқиб кетишган, бироқ кейинчалик у жароҳатдан қутулиб қолгани маълум бўлди.

"Corriere dello Sport" хабарига кўра, "скуадра адзурра" бош мураббийи Роберто Манчини Австрияга қарши ўртоқлик ўйинида ярим ҳимоячига умид боғлай олмайди. Хабар қилинишича, Тонали эҳтиёт чораси сифатида уйига жўнатилган.

Италия ва Австрия ўртасидаги учрашув 20 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Corriere dello Sport