“Милан” 21 та ўйиндан бери ютқазмаяпти. Кейинги ўйин “Рома”га қарши

23 окт 2020, 09:26
“Милан” Европа Лигаси 1-турида сафарда “Селтик”ни 3:1 ҳисобида таслим қилди.

Миланликлар барча мусобақалар доирасида кетма-кет 21 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. “Россонерилар” бу ўйинларнинг 16 тасида ғалаба қозониб, 5 тасида дуранг қайд этди. Стефано Пиоли жамоасининг бу cерияси ўтган мавсум рестартидан сўнг бошланган. “Милан” сўнгги бор март ойида ўз уйида А Cерия доирасида “Женоа”га 1:2 ҳисобида ютқазганди.

Жамоа навбатдаги ўйинини А Cерия доирасида 26 октябрда “Рома”га қарши ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›