UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Улуғбек Бақоев: "Сўғдиёна" олдига чемпионлик вазифаси қўйилмаган..."  0 20:00“Сэр Мэтт Басби” соврини. МЮда мавсум футболчиси аниқланди  0 20:00Olamsport: "Хамзат Хабибни мағлуб этиши мумкин", Рамзан Кадиров "лойиҳа" деб атаганига изоҳ берди ва бошқа хабарлар  0 19:50Суперлига. "Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  3 19:40Суперлига. "Бунёдкор" - "Навбаҳор" (матнли трансляция)  44 19:35АПЛ Шон-шараф залига яна икки футболчи киритилди  5 19:25Суперлига. "Сўғдиёна" Қўқонда ғалаба қозонди  102 18:47"Боруссия" Иконнинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда  3 18:43Ҳусниддин Алиқулов Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилди  33 18:29"Кичкина камера". "Андижон" яна ютқазди, бу сафар "Локомотив"га  2 18:24Суарес: "Атлетико" бунчалик азобланади деб ўйламагандим"  7 18:17"Андижон" - "Локомотив" учрашувидан галерея  5 18:01Дунёнинг энг қиммат ҳужумкор ярим ҳимоячилари  7 17:55"Қўқон-1912" - "Сўғдиёна" учрашувида жорий мавсумдаги энг тезкор гол урилди  10 17:38Маунт - "Челси"да мавсумнинг энг яхши ўйинчиси  5

Микаэль Сикейра: "Бу саволга жавоб беришни истамайман" Янгиликлар

Микаэль Сикейра: "Бу саволга жавоб беришни истамайман"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган АГМК ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг биринчи бўлиб меҳмонлар мураббийи Микаэль Сикейра журналистларнинг саволига жавоб берди.




"Тезкор гол ўтказиб юборганимиздан сўнг, жамоа ўзига кела олди ва гол уришга эришди. Иккинчи бўлимда эса биз ўйлаб қўйган режаларимиз амалга ошмади. Бироқ ҳар бир футболчи ўзига юклатилган вазифаларни бажаришди ва уларнинг имкониятларга ишонаман.Ўз устимизда ишлашда давом этамиз ва навбатдаги турга тайёргарлик кўрамиз".

Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўйинда иштирок этмагани ўйинга қанчалик таъсир кўрсатди?

Темурхўжанинг имкониятларини юқори баҳолайман ва бугунги учрашувнинг асосий таркибида айнан уни туширишни режа қилган эдик. 

- Жамоа бугун асосан қисқа узатламалар билан ўйин кўрсатди ва бир неча бор хатоларга йўл қўйилди. Шунингдек дарвозабонинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдими?

- Аввал таъкидлаганимдек бугунги баҳсда футболчиларимнинг ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун улар яхши ҳаракат қилишди. Шунингдек, бугунги учрашувда мезбонлар ҳам яхши ўйин кўрсатишди.

- "Локомотив"нинг мавсумга тайёргарлиги ёпиқ тарзда ўтди, хатто Тошкентда ўтган Суперлига клубидан бирига қарши ўртоқлик ўйинида рақиб операторига тасвирга олишга имкон берилмаган. Нега? Сиз ОАВ учун ёпиқ мураббиймисиз?

- Бу саволга жавоб беришни истамайман. Менинг ҳаёлимда фақатгина навбатдаги учрашув ва шу сабабли ҳам бу саволни ўйлашни ва жавоб беришни ҳам хоҳламайман.

- Ўйинчиларнинг ҳаракатидан қониқдим деб айтдингиз. Бироқ "Локомотив" футболчилари иккинчи бўлимга умуман ҳаракат қилмади...

- Улар мен берган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди деб ўйлайман. Бироқ сўнгги дақиқаларда мезбонларга омад келди ва гол уриб ҳисобни ўз фойдаларига ўзгартиришди.


Рейтинг: -29   

Фикрлар

+2   
09 мар 21:17:54
Izzatshox
Sport telekanalidagi sharxlovchilarga nima boʻlgan a oʻzi sharxlovchi neytral boʻlishi kerakda endi. Ayniqsa ikkita Oʻzbekiston jamoasi oʻynaganda man Lokomotiv muhlisi emasman lekin bugun oʻyin ohirigacha mana shu Dilshod Tahtabekov Agmkga muxlislik qilib sharxladi huddi Agmk boshqa mamlakat jamoasi bilan oʻynagandek oʻtgan yiliku qovunni kattasini tushurgandi Bunyodkor-Paxtakor oʻyinida Nurillo Toʻxtasinovning goliga uuuv deb reaksiya koʻrsatib butun Oʻzbekistonga sharmanda boʻlib kulgiga qolgandi. Dilshodjon san juda aqllikusan aqllilik qilib hech kimga gap bermaysan shu uchun yaxshisi sportdagi koʻrsatuvlarda expertligingni qilib yuraver shunda hammaga yaxshi boʻlardi.
+1   
09 мар 22:23:12
bahtierbeglie@gmail.com
Abror_Tursunov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Savollar xar doimgidek futbolimiz darajasiga mos
Шархловчиларимизни футболни тушунмаслигини яна бир исботи Темурхужани кучли хужумчи деб билишида (тезлик 0), тугри янги чикиб келганда финтлар, дриблинг, техника бор эди лекин уша вактдаям тезлик яхши эмасди. Термада ёки клубида нима курсатди?
+1   
09 мар 21:45:57
Ferdinand
Чет элни музқаймоғини ҳиди кевотти бунданам
+1   
09 мар 21:25:28
Legioner_uz
AGMK ancha yaxshi o'ynadi.
   
10 мар 00:06:25
Aziz1995
Haaa ozimiznikilardan ekanku bu ham!!!
   
09 мар 22:14:06
fc Surxon
Ha qo'l cho'ntakda savollarga javob beryabdi xuddi komandasi daxshat o'ynab qoygandek
   
09 мар 21:16:40
FREND UZBEKISTAN
Buyam boshladimi deyman?
   
09 мар 21:16:36
FREND UZBEKISTAN
Buyam boshladimi deyman?
   
09 мар 21:09:22
Abror_Tursunov
Savollar xar doimgidek futbolimiz darajasiga mos
-1   
10 мар 07:29:10
Абдугаффар Абдуллаев
Izzatshox фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sport telekanalidagi sharxlovchilarga nima boʻlgan a oʻzi sharxlovchi neytral boʻlishi kerakda endi. Ayniqsa ikkita Oʻzbekiston jamoasi oʻynaganda man Lokomotiv muhlisi emasman lekin bugun oʻyin ohirigacha mana shu Dilshod Tahtabekov Agmkga muxlislik qilib sharxladi huddi Agmk boshqa mamlakat jamoasi bilan oʻynagandek oʻtgan yiliku qovunni kattasini tushurgandi Bunyodkor-Paxtakor oʻyinida Nurillo Toʻxtasinovning goliga uuuv deb reaksiya koʻrsatib butun Oʻzbekistonga sharmanda boʻlib kulgiga qolgandi. Dilshodjon san juda aqllikusan aqllilik qilib hech kimga gap bermaysan shu uchun yaxshisi sportdagi koʻrsatuvlarda expertligingni qilib yuraver shunda hammaga yaxshi boʻlardi.
Ёзган гапизга юз фоиз қўшиламан Хайрилла Навбахор, Дилшод АГМК, яана кимлардир очиқчасига ўзини камандасига оғиб кетади Спорт рахбарлари этибор ҳам бермиди булар эфирга чиқвалиб билган пўқин йиеди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика