UZ

Сўнгги янгиликлар

09:42"Ливерпуль" 10 йиллик антирекордни такрорлади  0 09:11"Арсенал" ПСЖ юлдузига қизиқмоқда  0 08:40"Манчестер Сити"нинг "Арсенал"га қарши финал учрашуви учун тахминий таркиби маълум   7 08:06Англия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун уй-меҳмонлар либослари тақдим этилди  1 07:37Ўзбекистон кубоги. Бугун мусобақанинг саралаш босқичига старт берилади  0 03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  7 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  3 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  4 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  3 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  1 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  5 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  9

Нидерландия дарвозабони Мика Спигт: "Гуруҳда иркит ўрдакча бўлишни истамаймиз" Янгиликлар

Нидерландия дарвозабони Мика Спигт: "Гуруҳда иркит ўрдакча бўлишни истамаймиз"

Нидерландия футзал терма жамоаси дарвозабони Мика Спигт мундиал олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Август ойи охирида Марокашдаги назорат ўйинларидан сўнг, мураббий тўртта дарвозабонни бир жойга чақириб, улардан учтасини танлади. Улар орасида мен ҳам бор эдим. Жаҳон чемпионатида иштирок этиш улкан тажриба орттиришимизга сабаб бўлади. 

Мен эндигина ўн тўққиз ёшни қарши олдим ва кўпчиликдан анча ёшман. Вазиятга реал қараш керак, Мануэль Куйк термма жамоанинг асосий дарвозабони, мен эса захира ўйинчисиман. Бироқ майдонга тушиш эҳтимоли пайдо бўлса, ажойиб иш бўларди. Агарда бу воқеа содир бўлмаса ҳам, жамоадошларимни қўллаб-қувватлаб, қўлимдан келганича ёрдам бераман.

Мезбон Ўзбекистонга қарши ўйин 12 минг томошабинга мўлжалланган ўйингоҳда ўтказилади. Бизга айтишларича, деярли барча чипталар сотиб бўлинган. Демак, стадион мухлислар билан тўлади. Ҳеч қачон бунчалик кўп ишқибозлар қаршисида ўйнамаганман. Ҳатто Қозоғистонда энг кўпи уч минг киши қаршисида тўп тепганман. 

Тўғри, гуруҳимиздаги барча давлатлар жаҳон рейтингида юқори поғоналарда жойлашган. Бироқ Финляндия ва Озарбайжонга қарши ўйинларда кучли давлатларни ҳам мағлуб этишимиз мумкинлигини исботладик. Гуруҳда иркит ўрдакча (кулгига қоладиган ва заиф кўриладиган маъносида — таҳририят) бўлишни истамаймиз. Биз бир жамоа бўлиб, кейинги босқичга йўл олишимиз мумкинлигини исботлашни истаймиз", деди 19 ёшли дарвозабон.


Эслатиб ўтамиз, Нидерландия терма жамоаси "А" гуруҳидаги илк учрашувини 14 сентябрь куни Ўзбекистонга қарши ўтказади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика