UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  24 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  6 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

Мигель Альварес: "Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди" Янгиликлар

Мигель Альварес: "Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Сурхон" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мигель Альварес матбуот анжуманида иштирок этди.




Ўйин ҳақида

- Жуда чиройли ўйин бўлди. Аввало "Қўқон-1912" жамоасига навбатдаги ўйинларда омад тилайман. Бугун ўзбек футболидаги ёрқин учрашувлардан бирига гувоҳ бўлдик. Барчаси аъло даражада эди, ўйин сифати ҳам, стадионда мухлислар яратган атмосфера ҳам.

Бу ўйин биз учун жуда муҳим эди. Ғалабадан кейин тўхтаб қолмаймиз ва олдинга интилишда давом этамиз. Бугунги ғалабамиз билан "Сурхон" клубининг барча вакилларини, ишчи-ходимлар, футболчилар, мураббийлар штаби ва умуман жамоанинг барча аъзоларини табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаб келаётган мухлислардан ҳамиша миннатдормиз.

Олдинда тур учрашувлари бизни кутиб турибди. Қадам ба-қадам ўйиндан-ўйинга ўсиб борамиз. Бундан ташқари ўтган ўйинлар билан таққосласак, бугунги учрашувни бошқариб бораётган ҳакамлар ҳам жуда яхши ишлаганликларини эътироф этиш жоиз.  

- Учрашувнинг сўнги 10 дақиқаларида жамоангиз камбекка эришди. Бунда мезбонларнинг хатоси нимада бўлди деб ҳисоблайсиз?

- Бугун "Қўқон-1912" ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Гувоҳи бўлдингиз, мезбонларда вазиятлар кўпроқ ҳам эди. Ўйиндаги ҳисоб буткул бошқача бўлиши ҳам мумкин эди. Биз ўйиндан олдин рақибни жуда яхши ўрганиб чиққандик. Бундан ташқари мен ўйиннинг боришидан келиб чиқиб тактик услубни бир оз ўзгартириб қўйдим. Жамоамиз футболчилари учрашув давомида худди аскар каби кураш олиб боришди. Шу каби омиллар, шунингдек иштиёқ сабаб якунда ғалабага эришдик.

- Ўйин давомида бирданига 3 та ўзгаришга қўл урдингиз. Ғалабага айнан шу ўзгаришлар сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Йўқ, бундай деб ўйламаган бўлардим. Жамоада фақат 11 киши ўйнамайди. Бутун таркиб, масалан 18-20 нафар футболчи бизнинг ғалабамиз учун курашади. Бу ҳам қандайдир омил бўлиши мумкин, лекин асосий сабаб эмас.

- Олдинда жамоангизни кучли рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. "Сурхон"ни Суперлигада қолиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, биз ҳар бир ўйинга бор имкониятимизни ишга солган холда тайёргарлик кўрамиз. Асосий мақсадимиз жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Ҳозир рақиб ким эканини ўйлайдиган палла эмас, биз ҳар бир ўйинда ўз имкониятларимиздан максимал тарзда фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

- "Сурхон" ҳомийлари жамоага яхши эътибор қаратса, келгусида сиз ва испаниялик мураббийлар штаби клубни янада кучайтириш мақсадларинг борми?

- Ҳозир асосий мақсад жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Нафақат испаниялик, балки маҳаллий мураббийларимиз билан ҳам биз бир оиладекмиз. Албатта жамоани келгусида янада кучли бўлиб шаклланишига ўз ҳиссамизни қўшишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика