МФЛда 15 ёшли футболчи охирги 3 баҳсда 1+2 натижа қайд этди

Eldor Akmurzayev
12 авг 2020, 20:15
Айни дақиқаларда Россия биринчи лигаси (МФЛ)да “Иртиш” ҳамда “Чертаново” ўртасидаги баҳс давом этмоқда.

Учрашувнинг 64-дақиқасида меҳмонлар ҳужумчиси Сергей Пиняев рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. У 2-бўлим бошида захирадан майдонга тушди. 15 ёшли футболчи МФЛда дебют қилган энг ёш футболчига айланганди. У сўнгги уч баҳсда ўз ҳисобига 2 ассист ва голни ёздирди.


Аввалроқ, ёш форвард “Манчестер Юнайтед” базасига тажриба ошириш учун борган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›