

Айни пайтда Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги "Бухоро" "Бунёдкор"га қарши назорат учрашуви ўтказмоқда. Мазкур баҳсда бухороликлар сафида "Металлург" собиқ футболчилари Фарруҳ Иброҳимов ва Ихтиёр Тошпўлатов майдонга тушди.


Маълумот учун, Фарруҳ Иброҳимов 2022 йил Суперлигада 24 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди. Ихтиёр Тошпўлатов эса 20 та баҳсда иштирок этди.
Олдинроқ "Металлург" ҳимоячиси Аббос Отахонов "Бухоро" билан шартнома тузгани ҳақида хабар берган эдик.



