"Металлург" тайёргарликни бошлади. Таркибда янги футболчилар бор

Iskandarov Abdulaziz
27 янв 2026, 08:00
Бекободликлар кечадан Про лига тараддудига киришди.

Хабарингиз бор, Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги "Металлург" бу йил Про лигада иштирок этади. Жамоа кеча Тошкентда жамланди ва илк машғулотларни Тошкент вилоятидаги "Аҳмад Яссавий" стадионида олиб борди. 

Таркибда Жасур Ҳакимов, Беҳруз Шодмонов, Музаффар Мўминов, Жавоҳир Абдужабборов, Муҳаммадсафо Фозилов, Иброҳим Нумонов, Сардор Садуллаев каби футболчилар шуғулланмоқда. 

Мазкур йиғин 7 февралгача давом этади. Шундан сўнг футболчиларга қисқа таътил берилади ва тайёргарликнинг иккинчи қисмига старт берилади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›