UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10ПРО-лига. 3-тур. LIVE Ҳисоблар  19 18:03Робин ван Перси: "Ҳар доим Венгерни футболдаги отам сифатида кўраман"  2 18:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:0 LIVE. ОНЛАЙН  20 18:00Моуриньо: "У кетяпти?"  5 17:55Coca-Cola акцияси. Дастлабки 3 нафар ғолиб аниқланди  14 17:47Жиру "Челси"га ўтиши сабабини айтди  9 17:20"Арсенал" бугуноқ янги бош мураббий кимлигини эълон қилиши мумкин, асосий номзод ҳам бор  14 17:05"Милан" "Ювентус" ҳужумчисини нишонга олди  2 16:52Суперлига. "Бунёдкор" жамоаси "Навбаҳор" стадионига етиб келди ФОТО  71 16:44Клопп: "Венгер кетаётганидан ажабланяпман"  11 16:31Fourfourtwo.com Осиёнинг энг кучли 50 футболчисини эълон қилди (40-31 ўринлар)  18 16:30Ёшлар лигаси. 7-тур. LIVE Ҳисоблар  9 16:26АПЛда энг кўп ўйин ўтказган мураббийлар...  8 16:15Робер Пирес: "У билан ишлаш - катта шараф"  1 16:09Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" ўйинига ташриф буюрган мухлисларга Президент совғаси топширилмоқда ФОТО  28

“Металлург-W” янгиланган мураббийлар штаби билан мавсумга тайёргарликни бошлади Янгиликлар

“Металлург-W” янгиланган мураббийлар штаби билан мавсумга тайёргарликни бошлади

Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпиони ва амалдаги кубок соҳиби – Бекободнинг “Металлург-Women” жамоаси янги бош мураббий раҳбарлигида янги мавсум тадоригини бошлади.

Аёллар футзали бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқарган, Тошкентнинг “Олимпик”, “Бунёдкор-вумен” жамоаларида фаолият юритган Аваз Махсумов эндиликда “Металлург-вумен” жамоасига раҳбар этиб тайинланди. Унга Равшан Холиқов (катта мураббий), Аббос Абдуллаев (ёрдамчи мураббий), Илҳом Ҳамзалиев (дарвозабонлар бўйича мураббий) ва Камола Усмонова (ўйновчи мураббий) лар ёрдам беришади.

Машғулотлар 15 январь санасидан эътиборан бошланди ва ҳар куни икки маҳалдан олиб борилаяпти. Куннинг биринчи ярмида қизлар “Ёшлик” спорт залида жисмоний тайёргарликни тиклаш машқларига эътибор қаратишаётган бўлишса, куннинг иккинчи ярмида “Цементчи” стадионида шуғулланишмоқда. Дастлабки кунларда кўпроқ жисмоний тайёргарликка эътибор қаратилаяпти. Шунингдек, тўп билан ишлаш машғулотларига ҳам ўрин ажратилаяпти. Мураббийлар штаби ўтган мавсум чемпионликка эришган ва Ўзбекистон кубогига сазовор бўлган таркибнинг деярли барчасини сақлаб қолишга эришди. 

Бугунги кунда машғулотларда Гуландом Бойматова, Нигора Ўзганова, Дилафрўз Хўжаева, Насиба Ҳожиева, Маҳфуза Туропова, Мавлуда Мунавварова, Дилдора Нозимова, Диёра Ҳабибуллаева, Юлдуз Набиева, Лутфинисо Ҳамидова, Диёра Эркинова, Нозима камолтоева, Иродахон Турдиалиева, Маҳлиё Сарикова, Зумрат Назарова, Холида Дадабоева, Феруза Турдибоевалар қатнашишмоқда. Албатта футболда мақсадга эришиш қийин, эришилган ютуқни сақлаб қолиш ундан-да оғир деган ибора мавжуд. Буни яхши англаган мураббийлар янги мавсум тадориги йиғинига янги ўйинчиларни ҳам таклиф этган. Хусусан, икки уч йил муқаддам “Металлург”даги иштироки орқали мухлисларига яхши таниш бўлган Моҳигул Икромова, маҳаллий қизлардан Нигина Жамолова, Гўзал Тўрақулова, Гулжамол Норматова, Чарос Ғаниева, Фарғонадан Нилуфар Дадабоева, Навоийдан Сарвиноз Раҳматова, Маҳлиё Ғаффоровалар шулар жумласидандир. Тез кунларда машғулотларга “Андижанка” ҳужумчиси Елена Логуткина, жиззахлик Светлана Валиева, Қаршининг “Севинч” жамоасидаги фаолиятини якунлаган, Ўзбекистоннинг бир неча карра чемпиони Камола Рисқиеваларнинг ҳам келиб қўшилиши кутиляпти.

Энди бевосита жамоани тарк этган футболчилар хусусида тўхталадиган бўлсак, сўнгги йилларда чемпионат тўпурарлигини қўлдан бермай келган Людмила Карачик ва дарвозабон Зиёда Ирисбоевалар Тошкентнинг “Бунёдкор-вумен” жамоасида ўйнашни ихтиёр этишди. “Металлург-вумен” аёллар футбол клуби бу қизларга Бекобод футболи шони-шавкатини кўтаришда қўшган беқиёс улушлари учун уларга миннатдорлик билдиради ва кейинги фаолиятларида омад ёр бўлишини тилайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди ОЧЛ-2018. "Локомотив" гуруҳда қолиб кетди
"Локомотив" ҳамда "Зоб Аҳан" ўртасидаги Осиё...  365
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  259
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  136
Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат" Андрей Микляев: "Ёмғирда келган мухлисларга раҳмат"
ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан"...  154
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг