

Андрей Шипилов бошқарувидаги «Металлург» сафига куни-кеча икки нафар янги ўйинчи келиб қўшилди. Булар - яқинда Хитой давлатида бўлиб ўтган Осиё чемпионати иштирокчилари, ҳимоячи Достон Турсунов ва ярим ҳимоячи Абдужамол Исроиловдир. Мухлисларга яхши маълумки, ушбу Осиё чемпионлари ўтган мавсум «Нефтчи» таркибида ҳаракат қилганди. Эндиликда улар «Металлург» шарафини ҳимоя қилишга яқин турибди.



